SINGAPUR TA’LIM TIZIMI SEMINARI
AJDODLARIMIZ

1402 йил 2 декабр – Амир Темур Эгей денгизи бўйидаги Измир (қадимги Смирна) шаҳар-қалъасини қамал қилишни бошлади ва уни икки ҳафтага қолмай эгаллади.
Баланд буржлар билан ўралган ушбу истеҳком бир томондан денгизга бориб тақалар, унинг қуруқликка туташ қисмида кенг хандақ қазилиб, қалин деворлар тикланган эди. Қалъанинг ички бандаргоҳи ҳам бўлиб, зарур пайтда денгиз орқали ёрдам оларди. Бу баён этилаётган воқеа пайтида ҳам унда француз ва италян рицарлари кўп эди.
Амир Темур дастлаб ўғли Пир Муҳаммадни ва Шайх Нуриддинни рицарлар қалъаси бошлиғи ҳузурига элчи сифатида юборди. Агар рицарлар исломни қабул қилишса, ҳаётлари сақланишига кафолат берди. Қалъа ҳимоячиларининг қатъий рад жавобидан сўнг у шу ерда ҳозир барча лашкарларини қамалга бошлади. Усмонли турклар ўн йиллардан бери қўлга кирита олмаган қалъани у саноқли кунларда эгаллади.
HADIS
ЖАННАТ ФАРИШТАЛАРИ
Ҳадиси шарифда таъкиданишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: «Қайси ота-она уч қизни тарбиялаб, вояга етказса, шулар жаннатда менинг ёнимдан жой олади. Агар иккита қизни тарбиялаб, вояга етказса ҳам жаннатда менинг ёнимдан жой олади. Башарти битта қизни тарбиялаб, вояга етказса ҳам жаннатда менинг ёнимдан жой олади…»
Ислом дини хотин-қизларни камситади, деган гапни ким айтган ўзи?
Ҳадиси шарифда тағин бир гап бор. Агар бир аёлнинг уч фарзанди гўдаклигида нобуд бўлса, Маҳшар куни улар дўзах йўлини тўсиб, онасини ҳимоя қилар экан. Агар болалигида нобуд бўлган гўдак иккита бўлса ҳам шундай қиларкан. Башарти, ўша аёлнинг битта боласи гўдаклигида нобуд бўлган бўлса ҳам шундай қиларкан. Зеро, она учун фарзанд доғининг ўзи дўзах азобидан кучлидир…
Айтинг-чи, дунёдаги қайси бир шоир, қайси адиб, қайси мусаввир она меҳрини шу қадар теран тасвирлай олган?!